Фаррошликка қабул қилиш учун 400 доллар пора олган мактаб директори ушланди


Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Тоқчи маҳалласида яшовчи умумтаълим мактаби директори Жума Шоев (исм-шарифлар ўзгартирилди) маҳалладоши Ниҳол Қобиловани таълим муассасаси фаррошлигига ишга қабул қилиш эвазига қўшимча пул ишлаб олишни режалаштирди.

Шу мақсадда туманнинг Шўрсой маҳалласидаги “Капа” ошхонасида Н.Қобиловадан 400 долларни пора сифатида олаётганида ашёвий далиллар билан туман прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Айни пайтда мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани ЎзА томонидан маълум қилинди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш