• АСОСИЙ
  • ЖАМИЯТ
  • ЖАҲОН
  • ИҚТИСОД
  • СИЁСАТ
  • СПОРТ
  • ТЕХНОЛОГИЯ
  • ҲОДИСА
  • Ўзбекча
    • Русча
    • Инглизча
  • АСОСИЙ
  • ЖАМИЯТ
  • ЖАҲОН
  • ИҚТИСОД
  • СИЁСАТ
  • СПОРТ
  • ТЕХНОЛОГИЯ
  • ҲОДИСА
  • Ўзбекча
    • Русча
    • Инглизча
No Result
View All Result

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси кескин қимматлади

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 минг сўмдан ошди. Бу асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши билан боғланмоқда.

10/08/2023 12:58
in АСОСИЙ, ИҚТИСОД

Бугун, 10 август, соат 11:00 дан бошлаб тижорат банкларидаги АҚШ долларининг курси кескин ошди. Доллар курси бир кунда 400 сўмдан ортиқроқ қимматлаб, сотув курси 12135 сўмгача етди. Банклар 1 долларни 12 015 сўмдан сотиб олмоқда.

Марказий банк ички валюта бозоридаги ҳолат бўйича изоҳ берди.

«Асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ташқи савдо ва пул ўтказмалари канали орқали сўмнинг реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига олиб келди.

Бу, ўз навбатида, экспорт ва пул ўтказмалари тушумлари каналлари орқали мамлакатимизга валюта тушумларига ва ички валюта бозоридаги таклиф ҳажмига салбий таъсир кўрсатди.

Натижада, ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши – фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди.

Марказий банк келгусида алмашув курсининг кескин қадрсизланишини олдини олиш бўйича етарли инструментларга эга бўлиб, зарур ҳолларда қўшимча интервенциялар амалга ошириш орқали тебранишлар юмшатиб борилади.

Мазкур тўғриланиш реал самарали алмашув курснинг узоқ муддатли трендига қайтишига олиб келади ва мувозанатли курс валюта тушумларини ошириш орқали бозорда таклиф ўсишига хизмат қилади. Реал самарали алмашув курси йил охиригача ва ўрта муддатли истиқболда нисбатан барқарор бўлади», дейилади МБ изоҳида.

Омборхонада содир бўлган портлашда жароҳат олганлар РШТТЁИМга олиб келинди — ССВ
АСОСИЙ

Омборхонада содир бўлган портлашда жароҳат олганлар РШТТЁИМга олиб келинди — ССВ

“Жамият қабул қилмаган қарор – нотўғри қарор” — Мамаризо Нурмуродов
ИҚТИСОД

“Жамият қабул қилмаган қарор – нотўғри қарор” — Мамаризо Нурмуродов

«Tashabbusli budget»нинг 2023 йил мавсуми якунланди

«Tashabbusli budget»нинг 2023 йил мавсуми якунланди

Жиззах вилоятида қалбаки 1000 АҚШ долларига «Iphone 13 pro» харид қилган шахс ушланди

Жиззах вилоятида қалбаки 1000 АҚШ долларига «Iphone 13 pro» харид қилган шахс ушланди

Load More

  • АСОСИЙ
  • ЖАМИЯТ
  • ЖАҲОН
  • ИҚТИСОД
  • СИЁСАТ
  • СПОРТ
  • ТЕХНОЛОГИЯ
  • ҲОДИСА
  • Ўзбекча
    • Русча
    • Инглизча