Тармоқда сиёсатшунос Камолиддин Раббимов қамалгани бйўича хабар тарқалди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовга кўра, 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро Камолиддин Раббимов хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашган.
Раббимов уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.
Ҳолат юзасидан фуқаро Камолиддин Раббимовга нисбатан МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.