Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Айтилишича, “Т.” МЧЖнинг собиқ савдо вакили Ш.Р. Иштихон тумани ва Каттақўрғон шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркорларнинг ишончига кириб, уларга болалар учун сутли озиқ-овқат маҳсулотларини ўн фоиз чегирма билан етказиб беришни ваъда қилиб, тадбиркорлардан жами 444,6 млн сўм нақд пулини қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.