Украиналик таниқли сиёсатчи Юлия Тимошенко ўзи раҳбарлик қиладиган партиядан чиқариб юборилиши мумкин. У айни пайтда «Баткившина» партияси етакчиси ва Рада депутати саналади.
Ташаббусни рақобатчи – «Халқ хизматкори» депутати Маряна Безуглая илгари сурди. Тимошенко январ ойи бошида Дубайда дам олаётгани ҳақидаги Украина ОAВларида хабар тарқалган.
“Украинская правда” нашри журналисти Михаило Ткач 5 январ куни Дубайдаги ёпиқ пляждан олинган видеони чоп этган.
Унинг сўзларига кўра, кадрларда Тимошенко, шунингдек, унинг турмуш ўртоғи Aлександр билан дам олаётгани тасвирланган.
“Украинская правда”нинг ёзишича, Тимошенколар оиласи Палм-Жумейра сунъий оролидаги беш юлдузли “Кемпински” меҳмонхонасининг алоҳида вилласида яшаган.
Беш кундан кейин Тимошенко ва унинг эри Киевга қайтишган.