Эски iPhone 4 кечаси қувватланаётганда ёниб кетди. Ёнғин кузатув камерасига тушиб қолган ва фақат эрталаб хабар топилган, деб хабар беради 9to5mac портали.
Огайо штатида яшовчи Бриан ва Женнифер Лейсганги оиласи, улар мўъжизавий тарзда зарар кўрмаганликларини айтишди, чунки смартфон тунда ҳамма ухлаб ётганида ёниб кета бошлаган.
“Биз уйдаги ёнғиннинг олдини олганимиздан жуда бахтиёрмиз. Кечаси болаларимиз iPhone 4ни қувватлантираётган эди ва биз ухлаётганимизда у ошхонамизда ёниб кетди. Яхшиямки, биз ҳамма нарсани пештахтадан олиб ташлагандик, чунки у ерда одатда мактаб дарсликлари ва қоғозлар жуда кўп бўларди», деб ёзади уй эгалари.
Эрталаб уйғонган Лейсгангс стол юзасида смартфон бўлаклари ва қора куйикни топган.