Россия президенти Владимир Путин Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел билан суҳбатда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиш имкони борлигини айтди, дея хабар бермоқда Кремл матбуот хизмати.
Унинг таъкидлашича, президентларнинг учрашиш эҳтимоли Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокараларнинг аниқ натижаларига боғлиқ ва унга эришишда «Украина томони номувофиқлик кўрсатмоқда, ўзаро мақбул ечимларни излашга тайёр эмас».
Эслатиб ўтамиз, Россия Украинага кирган 24 февралдан бошлаб, Зеленский Путинни музокараларга чорлаб келади. Лекин Кремл томони турли важлар сабаб учрашувларни қабул қилмаётир.