Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекка келди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Бишкек шаҳрига ташриф буюрди. 

"Манас" халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғизистон Бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев кутиб олди.  



Шавкат Мирзиёев бугун Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмери ДиКарло билан учрашувлар ўтказиши, шунингдек, ШҲТ саммитининг протокол тадбирларида иштирок этиши режалаштирилган.  

Давлатимиз раҳбари эртага, 14 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш