Тошкент шаҳар ҳокими бировнинг ерини бировга бериб юборди


Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий судига «Ҳайрабод» маҳалла фуқаролар йиғини Тошкент шаҳар ҳокимияти мансабдор шахси томонидан чиқарилган қарорни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича шикоят-ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Суд мажлисида ўрганишлар асосида қуйидагилар аниқланди:

«Ҳайрабод» маҳалла фуқаролар йиғини 50 йилдан буён ҳудуддаги 3-тор Ҳайрабод кўчаси, 13-манзилда жойлашган «Оталар чойхонаси» биносидан фойдаланиб келган.

Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва мулк кадастри хизмати давлат корхонасининг архив ҳужжатларига кўра 995 квадрат метр ер майдонида жойлашган бинонинг 555 квадрат метр қисми «Ҳайрабод» МФЙ номига кадастр ҳужжатлари билан расмийлаштирилган.

Бироқ 2017 йил 23 майда Тошкент шаҳар ҳокимининг 630-сонли қарори асосида ушбу бинонининг ҳуқуқий ҳолати аниқланмасдан, ўрнатилган тартибда эгасиз деб топилиб, давлат тасарруфига қабул қилинмасдан қонунга зид равишда «Ҳалол сут мазаси» МЧЖга ажратиб берилган.

Суд қонун талаблари ва аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, «Ҳайрабод» маҳалла фуқаролар йиғинининг шикоят-аризасини асосли деб ҳисоблади ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг юқорида қайд этилган қарорини ҳақиқий эмас деб топди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш