Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон президенти сифатида қасамёд қабул қилди


9 июндаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Қосим-Жўмарт Тўқаев президент сифатида қасамёд қабул қилди.

Мазкур жараённи Tengrinews.kz портали онлайн ёритиб борди.

Мазкур маросимга кўплаб давлат арбоблари, дипломатлар, биринчи президент Назарбоев ҳам ташриф буюрди.

“Менинг вазифам—жамият бирлигини таъминлаш. Ҳар доим ва ғар жойда Қозоғистон манфаатлари учун ҳаракат қиламан”-, деган Тўқаев.

Тўқаев аввалроқ, Бишкекдаги халқаро тадбирда тўлақонли президент сифатида қатнашиш учун қасамёдни тезроқ ўтказиш ниятини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз Тўқаев сайловларда 6 миллион 504 минг овоз ёҳуд жами сайловчиларнинг 70,76 фоиз овозини олди.

Мухолиф Амиржон Косанов эса 16 фоиздан ортиқроқ овоз тўплади. Сайловлар вақтида Алмати, Нур-Султон ва бошқа шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш