Ўзбекистонда Словениянинг янги фавқулодда ва мухтор элчиси иш бошлади


Россия, Беларус, Қирғизистон давлатларида фавқулодда ва мухтор элчи бўлган Бранко Раковец Ўзбекистонда иш бошлади.

11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Словения Республикасининг мамлакатимиздаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Бранко Раковецни қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан вазир элчини юқори ва масъулиятли вазифага тайинлангани билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади.

Мулоқот чоғида томонлар ўзаро манфаат касб этадиган барча соҳаларда муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қизиқиш билдирди.

Жорий йилнинг май ойида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиёти тикланганини қўллаб-қувватладилар. Ушбу тадбир ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва уларга эътибор қаратишга имкон беришини таъкидладилар.

Қайд этилганидек, савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Учрашувда, шунингдек, халқаро сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш