Қонликўл ва Оҳангарон туманларига янги раҳбарлар тайинланди


Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими лавозимига Ибрагимов Абу-Бакир Абдинаимович тайинланди.

А.Ибрагимов бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Қонликўл туманининг собиқ ҳокими Д.Толибаев коронавирус инфекцияси асоратлари натижасида оламдан ўтган эди.

Шунингдек, Абдурасул Абдуллаев Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари - "Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директори лавозимида фаолият кўрсатган.


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш