Сенат томонидан бир нечта қонунлар маъқулланди


Сенат томонидан “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Қонун билан жами 6 та қонун ва 3 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 6-моддаси маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарорлар қабул қилиш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари чиқариб ташланмоқда.

Шунингдек, мазкур кодексининг 291-моддасига, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартибига ўзгартиш киритилмоқда.

Эндиликда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун, “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги,  “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонунлар ҳам маъқулланди. 


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш