Бир йилда Австралия ёнғинларида 3 млрд ҳайвон ҳалок бўлди


Австралияда 2019 йил ёзидан бошланган ўрмон ёнғинларида 3 млрд ҳайвон ҳалок бўлган. Бу ҳақда Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) хабар берди.

Ёнғинлар асосан 2019 йил июндан 2020 йил февралгача давом этган.

«Австралиядаги ўрмон ёнғинлари замонамизнинг энг йирик фалокатларидан бири саналади», — WWF маълумотида.

Ушбу маълумот олимлар ёниб кетган 28 млн гектар ҳудудни ўргангандан сўнг аниқланган.

Расмий маълумотларга кўра, ёнғинларда 27 киши ҳалок бўлган ва 2 минг аҳоли тураржойлари ёниб кетган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш