Тадбиркорларга “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар берилади


2020 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорларга уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига асосан “Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси”ни бериш амалиёти жорий қилинади.

Белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан уч хил турдаги – “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилади.

“Яшил” тоифадаги белгига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан ўрганилиши ва текширилишига йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан Санитария-эпидемиология хизмати ташкил этилган. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш