Коронавирус: яхши ва ёмон рекорд, беш ўлим ва бошқалар


2020 йил 27 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 209 (+257) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча, яъни 257 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 337 нафар, Тошкент вилоятида 75 нафар, Қашқадарё вилоятида 53 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар, Наманган вилоятида 22 нафар, Сирдарё вилоятида ҳам 22 нафар, Фарғона вилоятида 15 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 13 нафар, жами 569 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, юртимизда 11 674 (+569) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Яхши хабар: Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 569 нафари соғайди. Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа шу йилнинг 25 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 359 нафар бемор тузалганди.

Афсуски, шу йилнинг 27 июль куни мамлакатимизда 678 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.



ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш