Наманганда бюжет маблағларини талон-торож қилган раҳбарлар қўлга олинди - Бош прокуратура


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлимига фуқаро Т. ва бошқалар мурожаат қилган.

Унда Узумзор МФЙдаги аҳоли ва фермер хўжаликларини суғориш объектида таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлсада, сув насосининг ишлаб чиқариш қуввати пастлиги сабабли аҳоли ва фермер хўжаликларининг экинлари сувсизликдан зарар кўраётганлигини баён қилиб, мазкур ҳолатларни ўрганиб, қонуний чора кўришни сўраганлар.

Ушбу мурожаатларга асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.Qurilish” МЧЖ томонидан юқоридаги суғориш объектида жорий таъмирлаш ишлари 288,9 млн сўмлик пудрат шартномасига асосан амалга оширилганлиги, лекин МЧЖ раҳбари Д.К. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида амалда бажарилмаган 171,1 млн сўмлик қурилиш ишлари бажарилганлиги тўғрисида ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай Департаментнинг Хўжайли туман бўлими текширувида, “S.N.” МЧЖ мансабдор шахслари туман Ободонлаштириш бошқармаси билан тузилган шартномаларга асосан, пиёдалар йўлакчалари ва чиқинди йиғиш шохобчаларини қуриш ишларини амалга ошириб, ушбу қурилиш ишлари амалда тўлиқ бажарилмаган бўласада, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 100,5 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш