Коронавирус юқтирганлар сони 8600 нафардан ошди


2020 йил 1 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8627 (+124) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 85 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 24 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчиси), 5 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Хоразм вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 5682 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш