Самарқандда аҳоли орасида яна 11 кишида коронавирус аниқланди


Ўзбекистонда 22 май соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 22 кишига кўпайиб, 3028 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 11 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди.
Карантинда бўлган фуқароларнинг 6 нафари чет этдан келган, 5 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олган.
Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг барчаси Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
«Айни пайтда юртимизда 2463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 552 нафар бемор даволанмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш