Тошкентда сотиш учун олиб келинаётган марихуана тўхтатиб қолинди


“Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постида хориждан Тошкентдаги МЧЖ номига юборилган контейнер текширилганда ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳамда кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 144,5 миллион сўмлик 360 дона шина, 200 килограмм ион алмашинадиган смола ҳамда 456 килограмм камар қисқичлари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қонунбузарлар бу ҳаракати билан салкам 75,7 миллион сўм миқдоридаги божхона тўловларини четлаб ўтишга уринган.

* * *

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда темир йўл контейнерида йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 448 миллион сўмлик 10 минг 400 дона велосипед покришкаси, 1000 дона арава ғилдираги ҳамда 7 тонна электрод товарлари борлиги маълум бўлди.

Натижада давлат бюджетига 236 миллион сўм зарар етказилишининг олди олинди.

***

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Самарқанд вилояти билан чегара ҳудудидаги айланма йўллар орқали ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” машинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда олд ўриндиқ остига фуқаро У.М.га тегишли 75 дона гугурт қутисига жойланган 224 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси яширилгани аниқланди. Маълум бўлишича заҳри қотиллар Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетилаётган экан.

Барча ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш