АҚШ коронавирус қурбонлари сони бўйича дунёда иккинчига айланди



АҚШда ўтган бир сутка ичида коронавирус оқибатида 1965 киши вафот этди.
Мамлакатда COVID-19 коронавирус пандемияси бошланганидан буён 14 817 киши вафот этган. Шундай қилиб, АҚШ коронавирус қурбонлари сони бўйича Испаниядан олдинга ўтиб (14 792 киши), дунёда иккинчи ўринга чиқиб олди. Ҳозирча коронавирус инфекцияси қурбонлари сони бўйича Италия биринчиликда кетмоқда — 17 669 киши вафот этган.
Маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда коронавирус билан касалланганлар сони 432 минг кишидан ошган, 23 минг киши даволанишга муваффақ бўлган.
Университет маълумотларига кўра, бутун дунё бўлаб коронавирусдан вафот этганлар сони 88 минг кишидан ошган.
6 апрель куни АҚШда коронавирус оқибатидаги ўлимлар сони бўйича кунлик антирекорд янгиланганди — бир суткада 1736 бемор вафот этган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш