Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 759 кишига етди



9 апрель тонгида яна 32 кишида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган: Оқмўла вилоятида —13, Олмаотада —1, Қизилўрда вилоятида — 7, Ғарбий-Қозоғистон вилоятида —2, Атирау вилоятида —3, Қарағанда вилоятида —2, Чимкентда — 4 киши;
Айни вақтда COVID-19 ҳолатлари мамлакатнинг қуйидаги ҳудудларида қайд этилди:
  • Нур-Султон — 223;
  • Олмаота — 120;
  • Қизилўрда вилояти — 92;
  • Атирау вилояти —39;
  • Қарағанда вилояти — 57;
  • Оқмўла вилояти — 56;
  • Олмаота вилояти — 10;
  • Туркистон вилояти — 34;
  • Жамбил вилояти — 45;
  • Оқтўбе вилояти — 11;
  • Шимолий Қозоғистон вилояти — 25;
  • Чимкент — 27;
  • Шарқий Қозоғистон вилояти — 6;
  • Ғарбий Қозоғистон вилояти — 4;
  • Павлодар вилояти — 1;
  • Кўстанай вилояти — 3;
  • Манғистов вилояти — 6  та ҳолат.
Аввалроқ Қозоғистонда тиббиёт ходимларининг 120 нафари коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Қозоғистонда коронавирус оқибатида беш киши вафот этган. 26 март куни Нур-Султонда 64 ёшли аёл, 31 март куни 50 ёшли эркак, 1 апрель куни Қарағандада 62 ёшли эркак. 4 апрель куни Туркистон ва Оқмўла вилоятларида икки киши вафот этгани маълум бўлди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш