"Fergana.ru"нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири аккредитацияси 2021 йил март ойигача узайтирилди



«Фарғона» ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги махсус мухбири Андрей Кудряшовнинг аккредитацияси 2021 йил 25 мартгача узайтирилди. 24 март куни республика Ташки ишлар вазирлиги томонидан мухбирга шу тўғрида гувоҳнома берилди. Бу ҳақда агентликнинг ўзи маълум қилди.

2019 йил 22 апрелда Кудряшов хориж матбуоти мухбири сифатида ярим йиллик аккредитацияга эга бўлганди.

ЎзбекистонТИВ маълумотига кўра, 2020 йил 20 февраль ҳолатига биноан мамлакатда 14 давлатдан 51 нафар журналист аккредитациядан ўтган. Аккредитациядан ўтган ОАВ орасида Хитой (13 нафар мухбир) ва Россия (11 нафар мухбир) етакчилик қилади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш