Қозоғистондаги мактабларда коронавирус сабаб ўқувчилар учун таътил эълон қилинди


Қозоғистонда коронавирус хавфи сабабли мактаб ўқувчилари учун таътил режадан аввал эълон қилинди, дея хабар беради Tengrinews.kz.

“Ўрта таълим муассасалари учун таътилга эрта чиқиш 2020 йилнинг 16 мартдан 5 апрелгача давом этади. 16 мартдан бошлаб олий таълим муассасаларида масофавий ўқишга ўтилади”, — дея маълум қилди мамлакат бош вазири ўринбосари Эрали Тугжанов.

Хабар берилишича, мамлакатда оммавий тадбирларни ўтказиш ҳам тақиқланган. 13 мартдан бошлаб юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди. Соғлиқни сақлаш, таълим, таъминот, озиқ-овқат саноати, савдо, бозорлар, умумий овқатланиш, темир йўл станциялари, аэропортлар ва меҳмонхона объектларида санитария-зарарсизлантириш тартиби кучайтирилади.

11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавирусни пандемия деб эълон қилди. 114 мамлакатдаги 126 мингдан ортиқ киши касалликка чалинди. Вафот этганлар сони 4,6 минг кишидан ошди. Шу билан бирга, 68 мингдан ортиқ бемор касалликдан тўлиқ даволанди. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш