Хитойда меҳмонхона қулади. Қурбонлар бор


Хитойнинг Фуцзян провинциясида меҳмонхона қулади. Ҳодиса оқибатида қурбонлар сони 20 кишига етди, 40 дан ортиқ киши жароҳат олди, ўнтаси ҳанузгача вайроналар остида қолмоқда, дея хабар беради Хитойнинг фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шан Юн.

“Соат 9.00 да 61 киши вайроналар остидан чиқарилган, улардан 20 нафари ҳалок бўлган, 41 нафари яраланган ва яна 10 киши вайроналар остида қолмоқда”, — деди Шан Юн матбуот анжуманида.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Xinjia Express  меҳмонхонаси ўтган шанба куни маҳаллий вақт билан соат 19.15 атрофида Цюанчжоу шаҳар округи Личен туманида қулаб тушди. 80 хонадан иборат меҳмонхона олти қаватли бинода жойлашган бўлиб, 2018 йил июнь ойида очилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўзи чиқишга муваффақ бўлган тўққиз кишини ҳисобга олмаганда, 71 киши вайроналар остида қолган.

Коронавирус эпидемияси бошлангандан сўнг, меҳмонхона COVID-19 билан касалланганлар билан яқин алоқада бўлган одамлар учун карантин жойи сифатида фойдаланилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш