Қодиров «аср битими»ни мусулмон дунёсига қарши жиноят деб атади


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Дональд Трампнинг «аср битими» сифатида танилган Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш режасини бутун мусулмон дунёсига қарши жиноят деб билади.

Душанба куни Қодиров Чеченистонга расмий ташриф билан келган делегацияга бошчилик қилган Фаластин Президентининг маслаҳатчиси, Олий судьяси Маҳмуд ал-Хабаш билан учрашди. Улар Фаластин ва Россия минтақаси ўртасидаги иқтисодий, маданий ва маънавий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Чеченистон раҳбари ва ҳукумати матбуот хизмати.

«Учрашув давомида мен халқаро қонунларни қўпол равишда бузаётган ва бутун мусулмон дунёсига қарши жиноят саналган “аср битими”ни қораладим», —  деди Қодиров.

Унинг қайд этишича, у Фаластин вакили билан «Мусулмон мамлакатларидаги низолар Ғарб мамлакатларининг бевосита иштирокида қизиб бораётгани ва кенгаяётгани борасида ҳамфикр. У айрим мусулмон давлатлари халқлари ва раҳбарларида бирдамлик йўқлиги Яқин Шарқдаги инқирознинг авж олишига қулай замин эканлигини таъкидлади.

Қодиров, шунингдек, республикадан келган зиёратчилар Фаластиндаги зиёратгоҳларга мунтазам ташриф буюришлари учун Фаластин ва Чеченистон ўртасида диний туризмни йўлга қўйиш тўғрисида шартнома имзоланиши режалаштирилаётганини айтди.

Трамп 28 январь куни «аср битими» деб номланган тинчлик режасини тақдим этди.  Режа Қуддусни Исроилнинг ягона ва ажралмас пойтахти сифатида тан олади, Исроилнинг Ғарбий Соҳилга Фаластин ҳудудларини қўшиб олиши ва Иордан дарёсига ўз суверенитетини кенгайтириши, шунингдек, ўз чегаралари ва ҳаво майдонини назорат қилишдан маҳрум бўлган, қуролсизланган Фаластин давлатини яратишни таклиф қилади. Келажакда Фаластиннинг пойтахти сифатида ушбу режа Қуддуснинг шарқий чеккасидаги Абу Дис қишлоғини таклиф қилади.

Фаластинликлар ва араб давлатлари бу режадан мамнун эмаслар, чунки уларнинг фикрига кўра, бу фаластинликларни БМТ резолюцияларида кўзда тутилган ҳудудларга бўлган ҳуқуқларидан маҳрум қилади. Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам янги режани рад этиб, фаластинликлар 1967 йилда ўз пойтахти Қуддус билан бирга ўз давлатларини тан олишни талаб қилишларини айтишди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш