Илон Маск Хитойнинг АҚШдан устун бўлишини башорат қилди


Дунёда иккинчи ўринда турадиган Хитой иқтисодиёти рейтингнинг етакчиси Америкадан икки-уч баравар ошиб кетади. Бундай башоратни америкалик миллиардер, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск қилди, деб ёзади CNBC.

Унинг таъкидлашича, Хитойнинг номинал ялпи ички маҳсулоти 14,14 трлн. АҚШ долларига тенг, АҚШда эса бу кўрсаткич 21,44 трлн. Бундан ташқари, Хитой аҳолиси АҚШ аҳолисидан анча катта - 330 миллионга қарши 1,3 миллиард.

Шундай қилиб, Америка иқтисодиётидан устунлик қилиш ва уни икки баравар кўпайтириш учун Хитой киши бошига ялпи ички маҳсулотни Американинг ярмига етказиши керак, - дея тушунтирди Маск.

Маск инновация АҚШнинг Хитойга қарши курашдаги рақобатдош устунлиги эканлигини таъкидлади. Унинг фикрича, космик соҳада технологияларни ривожлантириш айниқса муҳимдир. Маскнинг фикрига кўра, агар Америка бу соҳага маблағ киритмаса, у устунликни бой беради.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш