Тошкентда илк бор Ўзбек жанг санъати бўйича Осиё чемпионати ўтказилади


Жорий йилнинг 17-19 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбек жанг санъати бўйича тарихда илк бор Осиё чемпионати ўтказилади.

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мусобақада қитъамизнинг 10 дан зиёд мамлакатларидан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Турнир пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Шунингдек, ушбу мусобақа доирасида янги ташкил қилинаётган Осиё Ўзбек жанг санъати федерациясининг таъсис мажлиси ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Ўзбек жанг санъати спорт тури 2009 йил 14 апрель куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, буюк соҳибқирон Амир Темур аскарлари айнан мана шу жанг санъати билан шуғулланишган. Ўзбекистон Ўзбек жанг санъати федерацияси ушбу спорт турини «ЮНEСКО» номоддий-маданий мерослар рўйхатига киритиш йўлида амалий саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш