Эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимов допинг сабаб Олимпиададан четлатилди


Ўзбекистонлик эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг) антидопинг қоидаларини бузганлиги сабабли 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига лицензиядан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Бутунжаҳон кураш бирлашмаси маълум қилди.

Манбага кўра, Халқаро синов агентлиги ( International Testing Agency) спортчининг қонида тақиқланган моддалар мавжудлигини аниқлаган ва спортчи халқаро мусобақалардан четлатилган.

Ўзбекистонлик Ҳасанбой Раҳимовдан ташқари суриялик Бадҳа Хутаба (-125 кг) ва франциялик Зелимхон Ҳожиев (-74 кг) ҳам қонидан допинг топилгани сабабли дисквалификация қилинган.

Маълумот учун, 2019 йилнинг сентябрь ойида Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида эркин кураш бўйича дастлабки лицензиялар ўйналган ва унда Ҳасанбой Раҳимов ҳам бронза медалини қўлга киритиб, лицензияга эга чиққанди.

Аммо дисквалификация Ўзбекистон терма жамоасига тааллуқли бўлмайди. Бошқа бир курашчига март ойида бўлиб ўтадиган олимпиадага саралаш мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқи берилади. Спортчи лицензияни қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш