“УзРепорт” Европа чемпионати транслациясини қўлга киритди


Жорий йилнинг 12 июнидан 12 июлига қадар футбол бўйича XVI Европа чемпионати бўлиб ўтади.

“УзРепорт” ахборот агентлиги 60 йиллик тарихга эга бўлган мусобақани Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда телеканал сайтида хабар берилди. 

Маълум бўлишича, мухлислар “Узрепорт ТВ” ҳамда “Футбол ТВ” телеканаллари орқали ЕВРО-2020 мусобақасидан ўрин олган барча – 51 та учрашувни жонли эфирда, параллель равишда икки — ўзбек ва рус тилларидаги шарҳда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Шунингдек, Европа чемпионатининг марказий ўйинлари олдидан ва учрашувлардан сўнг ташкил этиладиган “Футбол студия” дастурида шарҳловчилар ва мутахассислар томонидан қизиқарли таҳлиллар жонли эфирда намойиш қилинади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш