UzAuto Motors автомобиль нархлари оширилгани билан боғлиқ саволга жавоб берди


UzAuto Motors харидорлар томонидан “Автомобиль нарх ошдими?” деб йўлланаётган саволга жавоб берди.

Компания автомобиль нархи ошмаганлигини, 2020 йилдан бошлаб“UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектацияларидаги “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланаётганини маълум қилган.

Мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни автомбил нархи ўз-ўзидан эмас, қўшимча опция ўрнатилгани учун ўзгарган. 

Мазкур ҳолат дилер ва  ҳаридор ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида ҳам келтириб ўтилган, дейилади хабарда.

Шунингдек, шартнома шартларига кўра, қўшимча опциялар киритиш билан боғлиқ равишда автомобиль (товар) нархи ўзгарган тақдирда ҳаридор ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиши, қийматдаги фарқни тўлаши ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Қўшимча опциялар, уларнинг нархи бўйича батафсил маълумот:

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш