АҚШ Толибон ҳаракати билан келишувга эришди


АҚШ расмийлари ва “Толибон” радикал ҳаракати вакиллари яқин орада кучга кирадиган етти кунлик сулҳ тўғрисида келишувга эришдилар, деб хабар беради Euronews.

Ушбу даврнинг муваффақиятли якунланиши расман жанг тўхтатилишига, афғонлараро мулоқотнинг бошланишига ва Америка қўшинларининг Афғонистондан якуний олиб чиқилиши учун шароит яратиши мумкин. Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ва Пентагон раҳбари Марк Эспер Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашган эди.

Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас АҚШ ва Толибон ўртасида юзага келиши мумкин бўлган сулҳни олқишлади. Дипломат «Биз биргаликда Афғонистонга кирдик ва биргаликда чиқамиз. Ва бизнинг нуқтаи назаримизда ушбу тамойилга амал қилишимиз керак, чунки Афғонистондаги Германия контингенти иккинчи ўринда туради», дея қўшимча қилди.

Маас узоқ муддатли тинчликка эришиш учун Афғонистонда тинчлик музокаралари зарурлигини таъкидлади.

Вашингтон ва Толибонлар келишувга келиши мумкинлиги ҳақида АҚШ раҳбари Доналд Трамп ўтган пайшанба куни эълон қилди. Президент АҚШ ўз ҳарбий хизматини ватанига қайтаришни хоҳлашини айтди. Вашингтон Толиблардан Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларнинг кучайишини камайтиришга тайёрлигини намойиш қилишни талаб қилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш