Россияда 4 нафар ўсмир Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилиб, ўқ узгани тасдиқланди


Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2020 йил 7 февраль куни шаҳар истироҳат боғларидан бирида 4 нафар шахс Ўзбекистон фуқароси С.Н.га ҳужум қилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.

Ҳамюртимизга 26-сон шаҳар шифохонасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг рухсат берилган. Тафсилотларга кўра, ўзбекистонликка мактаб ўқувчилари ҳужум қилган, улардан бири ўқ ўзган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган маълумотга биноан мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётганлар қўлга олинган. Тергов тадбирлари давом этмоқда.

Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш