XIX асрда зарб этилган тангаларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди


Божхона органлари томонидан маданий бойликларни яширинча олиб чиқилишига бўлган уринишлар ҳам тўхтатиб қолинмоқда. 

Масалан, XIX асрда зарб этилган қадимий тангаларни ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилган.

Нукус халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро М.Б.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқарога тегишли бўлган қора рангли сумка ичида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган XIX асрнинг II ярмида Хоразмда зарб этилган Қўнғиротлар сулоласи даврига тегишли 10 дона қадимий танга борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш