Ўзбекнефтгаз: “Қашқадарёда 26 йил аввал фаолияти тугатилган қудуқдан табиий газ олина бошланди”


Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Шимолий Муборак” газконденсат конининг 35-сонли қудуғидан 1994 йилгача табиий газ олиб келинган ва шу йилга келиб ушбу қудуқ тугатилган ҳамда “Қудуқлар фонд”ига ўтказилган эди.

Мутахассислар таъмирлаш дастгоҳи ёрдамида ушбу қудуқда 2202 мертгача иккинчи ён-тана бурғулаш ишларини амалга оширишди.

Натижада қудуқдан саноат миқёсидаги кунлик 100 минг метр куб табиий газ ва 1,5 тонна газконденсат олишга эришилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва газ коллекторига қўшиш ишлари амалга оширилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш