Ал-Қоида етакчиси АҚШда ҳибсга олинди


АҚШнинг Аризона штатида «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг Ироқдаги етакчиси ҳибсга олинган. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги баёнотига таяниб, РИА Новости хабар берди.

Қайд этилишича, Феникс шаҳрида яшовчи 42 ёшли Али Юсуф Аҳмад Ал-Нурий қўлга олинган.

Расмийлар у гуруҳни Ироқнинг Ал-Фаллужа шаҳрида бошқарган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Америка Қўшма Штатлари бу одамни 2006 йилда худди шу шаҳарда содир этилган қотилликда айблаб, Ироққа топшириш ниятида.

Маълум бўлишича, унинг гуруҳи томонидан Ироқ полициясига ҳужум қилишни мўлжаллаган.

Ан-Нурийни экстрадиция қилиш бўйича якуний қарор АҚШ Давлат департаменти томонидан қабул қилинади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш