Коронавирусдан вафот этганлар сони 170 тага етди


Хитойда янги коронавирус қурбонлари сони 170 кишига етди, юқтирганлар – 7711 кишини ташкил қилди, дея хабар беради ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси.

Шунингдек, Тибетда биринчи ҳолат қайд этилди. Бу мамлакатнинг сўнгги «тоза» ҳудуд эди.

Бир кун олдин 5974 та ҳолат ва 132 кишининг ўлими маълум бўлган.

Кун давомида ҳукумат 1737 нафар янги бемор ҳақида маълумот олди, шунингдек 38 ўлимни қайд этди (Хубей провинциясида 37, Сичуанда битта). Ушбу даврда касалхоналардан 124 киши чиқарилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш