Короновирусдан вафот этганлар сони 106 тага етди


Хитой соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси 4515 нафар киши короновирус билан касалланганини маълум қилди.

Мамлакатнинг 30 та провинцияда аниқланган ҳолатларга кўра, касаллардан 976 таси оғир аҳволда, 106 киши вафот этган.

Аввалроқ, 2744 нафар хасталар ва 80 нафар қурбонлар хусусида хабар қилинган эди.

Коронавирус илк бор 2019 йил декабрь ойида Ухань шаҳрида қад этилди.

Куни кеча Ўзбекистон ССВ ҳам зарурат бўлмаганда Хитой ва бошқа хорижий давлатларга бормай туришни тавсия қилганди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш