Интерполнинг собиқ раҳбари Мэн Хунвэй 13,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Тянцзин шаҳри суди Интерполнинг собиқ раҳбари Мэн Хунвэйни 13,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Интерполнинг собиқ раҳбари, Хитой жамоат хавфсизлиги вазирининг собиқ ўринбосари Мэн Хунвэй 2019 йилнинг 20 июнь куни бўлиб ўтган суд мажлисида умумий қиймати тахминан 2 миллион доллар миқдорида пора олганлигини тан олди.

Бундан ташқари, суд собиқ амалдорни икки миллион юань миқдорида жаримага тортди.

Мэн Хунвэй суд ҳукми билан рози ва апелляция бермоқчи эмас.

2018 йилнинг октябрь ойи бошида Франция расмийлари Интерполнинг Президент йўқолиши бўйича тергов бошлаганлиги ҳақида хабар берган. Хабар қилинишича, Мэн Хунвэй Францияни 29 сентябрда тарк этган ва ўша вақтдан бери алоқага чиқмаган. Франция полицияси Интерпол президентининг ғойиб бўлганлиги тўғрисида ташкилот қароргоҳи жойлашган Лион шаҳрида фарзандлари билан яшайдиган хотинидан хабар топган.

Кейинчалик Хитой расмийлари бедарак йўқолган деб топилган Интерпол раҳбари қонунни бузганликда гумон қилинаётганини ва давлат назорати қўмитаси бу ҳақда тергов олиб бораётганини маълум қилди. Бир неча соат ўтгач, Интерпол Лион шаҳридаги Бош котибиятдан Мэн Хунвея ташкилот президенти лавозимидан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза олганлигини маълум қилди. Ноябрь ойида Франция расмийлари унинг йўқолиши бўйича терговни тўхтатди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш