Михаил Мишустин Россиянинг янги бош вазири бўлади. У ҳақида нималар маълум?


Россия президенти Владимир Путин Федерал Солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустинни бош вазир лавозимига тайинлашни таклиф қилди, деб хабар беради Кремль матбуот хизмати. Унинг номзоди аллақачон Давлат Думасига тақдим этилган.

Давлат Думаси 16 январь куни Мишустиннинг бош вазир лавозимига тайинланишини кўриб чиқади. 15 январь куни кечқурун Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин барча фракциялар раҳбарлари иштирокида Дума Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини чақирди.

Мишустин 1966 йилда туғилган. У Москва машинасозлик институтини тизим муҳандиси мутахассислиги бўйича тамомлаган, “Ведомости” нашрининг ёзишича, иқтисод фанлари доктори. Мишустиннинг давлат хизматида катта тажрибаси бор. 1998 йилда у солиқ ва йиғимлар бўйича вазирнинг ўринбосари бўлди, 2004 йилда ушбу вазирлик тугатилгандан сўнг у кўчмас мулк кадастри бўйича Федерал агентликни бошқарган. 2006 йилнинг декабрь ойида Мишустин у ўша пайтдаги иқтисодий ривожланиш вазири Герман Грефнинг энг улуғвор лойиҳаларидан бири - махсус иқтисодий зоналар яратиш билан шуғулланган махсус агентликни бошқарган. Мишустин раҳбарлигида биринчи иқтисодий зоналар - Татаристон, Дубна ва Зеленоградда очилган.

2008 йилда давлат хизматидан кетгач, Мишустин инвестиция банкига ишга ўтди - у UFG Asset Management компаниялар гуруҳига президент бўлди. Бироқ, 2010 йилда у яна давлат хизматига қайтиб, Федерал солиқ хизматини бошқарди. Мишустиннинг даврида солиқ хизматини тез рақамлаштириш амалга оширилди ва солиқ маъмурлиги тубдан яхшиланди. Мишустиннинг даврида хизмат ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди.

Солиқлар билан бир қаторда, Федерал Солиқ хизмати суғурта мукофотларини йиғишни бошлади ва 2019 йилдан бошлаб ўз-ўзини иш билан таъминлаётганларни солиққа тортиш бўйича пилот лойиҳани амалга оширмоқда. ФСХга ФҲДЁ бошқарув тизими топширилди. Мишустиннинг раҳбарлиги даврида Федерал Солиқ Хизмати компаниялар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг текширувлари сонини кескин камайтирди - 2011 йилдаги 75 500 дан 2018 йилдаги 10 900 га.

Мишустин хоккейга қизиқади. У Россия хоккей федерацияси бошқарувининг аъзоси ва ЦСКА хоккей клубининг кузатув кенгаши аъзоси.

Амалдаги бош вазир Дмитрий Медведев ҳукумат истеъфога чиқишини эълон қилди. Унинг тушунтиришича, бундай қарор президент томонидан Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича эълон қилинган таклифлар фонида қабул қилинган. Владимир Путин фаолияти учун Медведев ҳукуматига миннатдорчилик билдириб, «ҳамма нарса қилинмагани, лекин ҳамма нарсани тўлиқ қилишнинг доим ҳам имкони йўқлигини» — таъкидлади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш