Душанбеда граната портлаши оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлди


Душанбе марказида қўл гранатаси портлаган вақтда пойтахтлик фуқаро Иван Мезенцев вафот этди.

«Аниқланишича, 33 ёшли Мезенцев РГД-5 қўлбола гранатасини Рудаки шоҳ кўчаси, 176-уй, 5-хонадонида сақлаган. Шу куни у номаълум сабабларга кўра маст ҳолатда ўзи билан гранатани олган», — дея хабар беради Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот маркази.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, граната уйнинг йўлагида эркакнинг қўлида портлаб кетган. Мезенцев касалхонага олиб кетилган, аммо тирик қолмаган.

Ҳозирда тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, воқеанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш