"АҚШ Эрондаги режимни ўзгартиришга ҳаракат қилмайди" — Трамп


АҚШ президенти Доналд Трамп Висконсин штатидаги тарафдорлари олдида қилган чиқишида Вашингтоннинг ҳаракатлари Эрондаги режимни ўзгартиришга қаратилмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Russia Тoday хабар бермоқда.

“Биз жуда диққат билан кузатмоқдамиз. У ердаги режимни ўзгартириш ниятимиз йўқ" — деди Трамп.

Аввалроқ, Америка президенти ўзининг Твиттерида, агар Эрон ядро қуролидан воз кечса ва “ўз намойишчиларини ўлдиришни бас қилса” музокараларга қарши эмаслигини ёзган эди.

Яқин Шарқдаги вазият Эрон генерали Касем Сулаймонийнинг АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг буйруғига асосан ракета зарбаси билан ўлдирилганидан кейин кескинлашди. Эроннинг олий раҳбари Али Хаменей генералнинг ўлими учун қасос олишни ваъда қилди. Шундан сўнг, 8 январга ўтар кечаси АҚШнинг Ироқдаги бир нечта ҳарбий иншоотлари Эрон Исломий Инқилобий Қўриқчилар Корпусига ҳужум қилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш