Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган бола такрорий кўрикдан ўтди


14 январь куни Тошкент шаҳри, Олмазор тумани 3-Беруний даҳасидаги беш қаватли уйнинг бешинчи қаватида уч ёш 11 ойлик бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видеохабар юзасидан маълумот берилганди. Ушбу жараёнда бола уйда ёлғиз қолганлиги сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган, лекин у аҳоли томонидан пастда адёл тутиб ушлаб қолинган.

– Ушбу кутилмаган ҳолатдан ҳали ҳам шокдаман, – дейди боланинг онаси. – Фарзандим шамоллагани учун бир муддатга уйда қолдириб, бошқа боламни мактабдан олиб келиш учун чиққандим. Шу орада, фалокат оёқ остида деганларидек, бу воқеа бўлиб турибди. Қўшни ва шифокорлардан боламнинг ҳаётини асраб қолишдаги беминнат ёрдами учун жуда ҳам миннатдорман.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик алоқалар бўлими хабарига кўра, бола такрорий кўрикдан ўтган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа юзасидан 14 январь куни соат 16:18 да чақирув бўлган. Тез тиббий ёрдам машинаси 7 дақиқада етиб борган. Биринчи ёрдам воқеа жойида кўрсатилиб, зудлик билан шифохонага олиб борилган ҳамда малакали шифокорлар томонидан унга сифатли даво чоралари қўлланилган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш