Дубайдаги осмонўпар Бурж Ҳалифа ва Бурж ал Араб меҳмонхоналарини чақмоқ урди


БААнинг Дубай шаҳрида иқлим учун ноодатий бўлган сув тошқини ҳамда чақмоқлар кузатилмоқда.

Тармоқ фойдаланувчилари табиат ҳодисасининг суратлари ва видеолари билан бўлишмоқда.

Чақмоқ чақишидан ҳосил бўлган электр кучланиш Бурж Ҳалифа ва Бурж ал Араб меҳмонхоналари чўққисига ҳам урган. Осмонўпар биноларни бир неча бор чақмоқ чаққан.

Маълумот учун, 130 қаватдан иборат Бурж Ҳалифанинг баландлиги 828 метр бўлиб, у дунёдаги энг баланд бино ҳисобланади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш