Тошкент вилоятида 23 ёшли шахс ўзаро жанжалда ҳамкасбини оғир жароҳатлади


2020 йил 9 январь куни соат 02:25 ларда муқаддам судланган 23 ёшли Х.У. қўшма корхонада ўзи билан бирга ишлаб келаётган таниши 25 ёшли Ш.Н. билан ўзаро тортишиб қолиб, ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, дала майдонида ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан Ш.Н.ни танасининг кўкрак қафаси орқа юзасига бир неча маротаба зарба бериб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра Ш.Н.нинг танасида “чап томон кўкрак қафасига тешиб кирган жароҳати” борлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш