Прокуратура 15 ёшли қизни зўрлаган "ошиқ" аниқланиб қўлга олинганини маълум қилди


Ижтимоий тармоқларда “Бир неча киши зўрлангани гумон қилинаётган 15 яшар қиз 6 ойлик ҳомиласидан ажради” сарвлаҳа остида чоп этилган мақола юзасидан Косон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Аниқланишича, Косон тумани туғруқ комплекси томонидан 09.01.2019 йил соат 00:30 ларда вояга етмаган С.Бнинг 21 ҳафталик хомиласи тушганлиги ҳақида маълум қилинган.

Олиб борилган терговга қадар текшириш давомида сўралган С.Б ўз тушунтиришида 05.09.2019 йил “Арабхона” маҳалласидан ўтувчи йўлда “Беҳруз” деб таништирган шахс автомашинасига миндириб, уни яхши кўришини айтиб, шу атрофдаги уйига олиб бориб кийимларини мажбуран ечиб номусига текканлигини, қўрқиб қолгани сабабли ушбу ҳолат юзасидан хеч кимга мурожаат қилмаганлигини билдирган.

Тезкор суриштирув ишлари давомида “Беҳруз” деб таништирган шахс “Арабхона” маҳалласида яшовчи С.Қ эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари Косон тумани ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш