Бугун Таиландда футбол бўйича Осиё чемпионати старт олади


Бугун Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.

Эътиборлиси, бу йилги турнирнинг Токио Олимпиадасига йўлланма бериши мусобақага бўлган эътиборнинг яна бир карра ошишига сабаб бўлмоқда.

Шу тариқа қитъамизнинг ушбу ёш тоифасидаги энг кучли 16 жамоаси мусобақа ғолиблиги қатори Токио Олимпиадаси йўлланмалари учун кураш олиб борадилар. Улар орасида Олимпия терма жамоамиз қитъа чемпионлигини ҳимоя қилади.

Бугун “А” гуруҳининг икки ўйини бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. 1-турда Ироқ – Австралия, Таиланд – Баҳрайн жамоаларининг ўйини кутиб турибди. Сонгхла шаҳрида эса бугун Ўзбекистон ва Эрон ОТЖлар учрашувидан аввал матбуот-анжумани бўлиб ўтади.

Гуруҳлар.

“А” гуруҳи: Таиланд, Ироқ, Австралия, Баҳрайн
“В” гуруҳи: Қатар, Япония, Саудия Арабистони, Сурия
“С” гуруҳи: Ўзбекистон, Жанубий Корея, Эрон, Хитой
“Д” гуруҳи: Вьетнам, КХДР, Иордания, БАА

Терма жамоамиз ўйинлари.

“С” гуруҳи тақвими:

1-тур, 9 январь:

Ўзбекистон – Эрон 15:15 (Сонгхла)
Жанубий Корея – Хитой 18:15

2-тур, 12 январь:

Ўзбекистон – Хитой 18:15 (Сонгхла)
Эрон – Жанубий Корея 15:15

3-тур, 15 январь:

Ўзбекистон – Жанубий Корея 15:15 (Бангкок)
Хитой – Эрон 15:15

Чорак финал. 19 январь, Бангкок

“С” гуруҳининг ғолиби – “Д” гуруҳининг иккинчи ўрин эгаси 15:15
“Д” гуруҳининг ғолиби – “С” гуруҳининг иккинчи ўрин эгаси 18:15

БосқичСанаВақтиШаҳар
Ярим финал22 январь15:15Бангкок
Ярим финал22 январь18:15Рангсит
 
БосқичСанаВақтиШаҳар
3-ўрин учун25 январь17:30Бангкок
 
БосқичСанаВақтиШаҳар
Финал26 январь17:30Бангкок
 
Ўйинлар Тошкент вақти билан берилган.

Таркиб. Олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович босқичма-босқич ўтказилган йиғинлар мобайнида мусобақада иштирок этувчи қуйидаги 23 футболчини саралаб олди:

Дарвозабонлар:

Абдувоҳид Неъматов (“Насаф)
Машҳуржон Муҳаммаджонов (“Насаф”)
Низомиддин Зиявутдинов (АГМК)

Ҳимоячилар:
Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”)
Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”)
Дилшод Саитов (“Насаф»)
Шерзод Насруллаев (“Насаф”)
Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”)
Илҳомжон Алижонов (“Навбаҳор”)
Ҳусниддин Алиқулов (“Насаф”)
Ярим ҳимоячилар:

Абдулла Абдуллаев (“Бунёдкор”)
Азизжон Ғаниев (“Насаф”)
Шароф Муҳитдинов (“Насаф”)
Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”)
Жасурбек Яхшибоев (АГМК)
Аброрбек Исмоилов (“Сурхон”)
Ислом Кенжабоев (“Насаф”)
Достон Ибрагимов (“Қизилқум”)
Санжар Қодирқулов (“Бунёдкор”)
Ойбек Бозоров (“Насаф”)

Ҳужумчилар:

Бобир Абдухолиқов (“Насаф”)
Миржаҳон Мираҳмадов (“Бунёдкор”)
Азизбек Амонов (“Локомотив”)

Шаҳарлар. Осиё чемпионатига Таиланднинг Бангкок, Рангсит, Бурирам ҳамда Сонгхла шаҳарлари мезбонлик қилади. Дастлаб гуруҳлардаги учрашувлар мазкур 4 шаҳарда ўтказилса, чорак финалдан бошлаб барча эътибор Бангкок ҳамда Рангсит шаҳарларига қаратилади. Терма жамоамиз эса Сонгхла шаҳрида жойлашди. Бу ерда дастлабки 2 учрашувимизни ўтазамиз. Қолган баҳслар эса Таиланд пойтахтига белгиланган.

Вазифа. Мусобақада жамоамизнинг бош вазифаси Токио Олимпиадасига йўлланма олиш ҳисобланади. Регламентга кўра, мазкур қитъа биринчилигида 1-2-3 ўринни эгаллаган жамоалар Олимпиада иштирокчисига айланиши мумкин. Агар Олимпия ўйинларининг мезбони ҳисобланмиш Япония термаси ҳам ярим финалга чиққудек бўлса, қолган ярим финалчилар ҳам йўлланма соҳибига айланади.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, ушбу мусобақа давомида VAR тизими барча ўйинларда ҳакамларга ёрдамга келиши мумкин. Дарвоқе, Осиё чемпионатида тажрибали рефериларимиз Илгиз Танташев ҳамда Валентин Коваленко ҳам иштирок этишади.

Жамоамизнинг қўллаб-қувватлаш учун махсус гуруҳ бугун Таиландга йўл олади. Қолган мухлисларимизни ҳам Олимпия терма жамоамизни мусобақада қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз. Жамоамиз ўз ғалабалари билан миллионлаб юртдошларимизни хушнуд қилишига ишонамиз. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мусобақа аввалида терма жамоамизга омад ва ғалабалар тилаб, юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишини ният қилиб қолади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш