2019 йил Твиттерда энг кўп муҳокама қилинган мавзулар маълум бўлди


Твиттер ижтимоий тармоғида 2019 йилда энг муҳокама қилинган мавзулар маълум қилинди.

Биринчи ўринда Париждаги Момо Ҳаво ибодатхонаси ёниб кетиши турган бўлса, иккинчиликда "Рэйва даврининг бошланиши"- Японияда янги императорнинг ҳокимиятга келиши жойлашган.

Учинчи мавзу эса Венесуэладаги оммавий намойишларга тегишли.

Шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Брексит, Япониядаги Хагибис тўфони, Гонконгдаги намойишлар, АҚШ ва Россия президентлари Трамп ва Путин, "Тахтлар ўйини" сериали каби мавзуларни кўп муҳокама қилишган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш