Россия 4 йилга Олимпиада ва жаҳон чемпионатларидан четлаштирилди


Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитаси Россияни тўрт йилга йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилган. бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, буларга - Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатлари киради. Шунингдек, Россия Федерацияси давлат хизматчиларининг халқаро спорт тадбирларига бориши тақиқланди.

WADA Россия давлат хизматлари ва Россия олимпия қўмитаси ҳамда Россия паралимпия қўмитаси раҳбариятига шундай тақиқ жорий этди.

Бунга Россия томонидан навбатдаги допинг қоидабузарликларига йўл қўйилиши сабаб бўлди. Гап Москва аксилдопинг лабораторияси маълумотлари сохталаштирилиши ҳақида бормоқда, дейилади хабарда.

Россиялик спортчилар Токиодаги 2020 йилги Олимпиадада иштирок этишга қўйилади, бироқ 2018 йил Пёнгчангда бўлиб ўтган қишки Олимпиададаги каби нейтрал мақомда иштирок этадилар. Россия байроғи тақиқ остида бўлади, ғолиб бўлган спортчилар шарафига Россия мадҳияси янграмайди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш