Сурхондарё ҳокими курашчига “Nexia-3” совға қилди


Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун эркаклар ўртасида миллий кураш бўйича вилоят очиқ турнири бўлиб ўтди. Мусобақа Ўзбекистон  Конституцияси 27 йиллик байрами ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган.

Мусобақада сурхондарёлик мамлакатимиз вилоятларидан келган юздан зиёд номдор полвон гиламга тушиб, 60, 81 ва 90 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ўзаро куч синашди.

90 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги полвонлар баҳсида Самижон Убайдуллаев биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят ҳокимининг соврини – “Nexia-3” автомобили ҳамда қимматбаҳо эсдалик совға билан тақдирланди. Иккинчи ўрин шўрчилик Зиёдулла Нодировга, учинчи ўрин сариосиёлик Муҳсин Хисомиддинов ва бойсунлик Абдулла Тангриевга насиб этди.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувнинг 81 килограмм вазн тоифасидаги мусобақасида қашқадарёлик Арслон Тожиев биринчи, Жарқўрғон туманилик Ўрол Содиқов иккинчи, Шўрчи туманидан Умар Бозоров ва музработлик Бозор Абдураҳимовлар учинчи ўринни эгаллади. 60 килограмм вазндаги полвонлар баҳсида Андижонлик Муҳриддин Тилавов биринчи, Термиз давлат университети талабаси Баҳодир Бобоев иккинчи, хоразмлик Қобул Аҳмедов ҳамда шерободлик Аброр Жаббаров учинчи ўрин билан кифояланди.


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш